Россияда фуқароларнинг интернет фаолиятини таҳлил қиладиган ва фирибгарликка қарши курашиш баҳонасида улар ҳақида электрон маълумотлар базасини шакллантирувчи рақамли платформа яратилади. Рақамли технологиялар вазирлиги бундай тендерни давлат харидлари порталига жойлаштиргани "Система" эътиборини тортди. Тендер 2025 йил апрелдан июлгача ўтказилади.
Техник топшириққа кўра, платформа кунига 360 миллион қўнғироқ, 77 миллион ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ва электрон савдо майдончаларидаги 10 миллион транзаксияни қайта ишлаши лозим. Агар суҳбат ёки хабар шубҳали деб топилса, у дарҳол тўсиб қўйилади. Потенциал фирибгарларни аниқлаш учун ИИВ, банклар ва интернет-провайдерлардан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Платформа сунъий интеллект ёрдамида россияликларнинг интернет фаолиятини кузатиб боради. Бунинг учун унинг таркибий қисмлари алоқанинг барча босқичларида - алоқа операторлари тармоқларидан тортиб махсус мобил иловагача ўрнатилади. Бошқа имкониятлар қаторида, у электрон қурилмалардаги бошқа дастурларнинг, жумладан мессенжерлар ва банк хизматларининг "ишга тушиш ҳолати ва фаоллигини" назорат қила олади, шунингдек, зарарли ва "айғоқчи" дастурий таъминотларни аниқлаш қобилиятига эга бўлади.
Техник топшириқда, шунингдек, платформа "фуқаронинг қайси мамлакатда ва қаерда эканлигини аниқ белгилаши" кераклиги таъкидланади. Бундан ташқари, тизим мобил алоқа операторлари, интернет-провайдерлар, Марказий банк, тижорат банклари, Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси, Бош прокуратура, "Давлат хизматлари" (ЯИДХП ва ЭСИА) каби электрон ҳукумат хизматлари, шунингдек террорчилар ва экстремистлар рўйхатини юритувчи Росфинмониторинг билан маълумот алмашишни кўзда тутади.
Бошқалар қаторида алоқа операторлари фойдаланувчининг СИМ-картаси ёки IMEI абонент қурилмаси ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотларни платформага узатиш мажбуриятини олади, "Давлат хизматлари" эса фуқароларнинг пароль, алоқа маълумотлари (электрон почта ва телефон манзиллари) ўзгарганлиги ва порталга киришга кўп марта муваффақиятсиз уринишлар бўйича мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Ушбу барча маълумотлар асосида нафақат жиноятчилар, балки уларнинг қурбонлари, шу жумладан потенциал қурбонлари бўйича электрон маълумотлар тўплами шакллантирилади. Фирибгар билан тасодифий алоқа ёки шахсий маълумотларнинг сизиб чиқиши мезон бўлиши мумкин. Шу тариқа профилни исталган россияликка очиш мумкин бўлади. Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда мамлакатнинг ҳар учинчи фуқароси фирибгарларга дуч келган, тармоққа сиздирилган ёзувлар сони эса 700 миллиондан ошган.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Ҳукумат қарори билан миллий анъаналарга ёт ва ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва бошқалар энди ўтказилмайди.
Таҳлилчининг фикрича, Трамп Оқ уйга қайтгач, Европа етакчилари унинг ғазабидан ёки жазо чораларидан қочиш учун “хушомад, илтимос ва чалғитиш” стратегиясини танлаган.
Маҳалла раислари ички ишлар органларига зудлик билан хабар берган. Текширув давомида аниқланишича, фуқаро ўз поччасини ўлдириб, жасадни қабристонга яширишга уринган.
Март ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви барбод бўлганидан бери Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.
Польша мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик маълум қилишича, Россия ва Беларусь томонидан ўтказилаётган «Запад-2025» қўшма ҳарбий машғулотларига жавобан мамлакатнинг шарқий чегарасига 40 мингга яқин аскар жойлаштирилади.
Шунингдек, хориждаги экстремистик оқим вакиллари билан боғланиб, улардан таъқиқланган таълимотларни олган ва келгусида теракт содир қилиб, ўзини портлатишни мақсад қилган.
Қатарнинг QNA ахборот агентлиги хабарига кўра, саммит икки кун давом этади. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги тайёргарлик йиғилиши 14 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 10 сентябрь куни агар Қатар ўз ҳудудидан ҲАМАС вакилларини сургун қилмаса, Доҳага яна ҳужум уюштирилиши ҳақида таҳдидли баёнот берди.
Дунё бўйлаб беқарорликлар авж олган бир вақтда Европа Иттифоқи бўрон тинишини хотиржам кута олмайди. Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 10 сентябрь куни ЕИнинг ҳолатига доир дастурий маърузасида таъкидлади.
9 сентябрь куни Исроил халқаро ҳуқуқни бузган ва “қизил чегаралар”ни ҳатлаган ҳолда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига авиаҳужум уюштирди. АҚШнинг яқин иттифоқчиси саналган давлат ҳудудида уюштирилган портлашлар Яқин Шарқ минтақасида кучлар мувозанатини ўзгартириб қолмай, Вашингтонга бўлган ишончсизликни янада орттиради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Толибон ҳукуматидан афғон аёл ёрдам ходимларига қўйилган чекловларни бекор қилишни, уларга эркак васийсиз саёҳат қилиш ва мамлакат шарқида кучли зилзиладан кейин тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга хизмат кўрсатиш имконини беришни талаб қилди.