АҚШ президенти Дональд Трамп Ямандаги ҳутий исёнчи "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳужумлари ортида Эрон турганини айтди.
Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида тегишли хабарни жойлаштирган.
"Ҳеч ким сизни алдашига йўл қўйманг! Яманда жойлашган, Яман халқи нафратланадиган ёвуз қароқчилар ва безорилар томонидан амалга оширилган юзлаб ҳужумлар Эрондан келиб чиққан ва Эрон томонидан яратилган. Ҳусийларнинг ҳар қандай ҳужумлари ёки қасослари катта куч билан кутиб олинади ва бу куч шу ерда тўхтаб қолишига кафолат йўқ" - деб ёзди давлат раҳбари.
Трамп Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутийларнинг барча ҳужумлари учун Вашингтон Теҳронни жавобгарликка тортишини айтди ва Эронни оқибатлари билан таҳдид қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Эрон “ҳар бир ҳаракатни буюради, Яман исёнчиларини қурол-яроғ, маблағ ва юқори технологияли ҳарбий жиҳозлар, шунингдек, разведка маълумотлари билан таъминлайди”, деб таъкидлаган эди: “Бундан буён ҳусийлар томонидан отилган ҳар бир ўқ Эрон қуролидан отилган ўқ деб ҳисобланади, Эрон раҳбарияти томонидан отилган ўқ, Эрон раҳбарияти томонидан отилган ўқ бўлиб, бунинг оқибати оғир бўлади”.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.