Европа Иттифоқи Трампга қарши 28 миллиард долларлик жавоб тарифларини эълон қилди.
Европа Иттифоқи АҚШ саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 28 миллиард долларлик жавоб тарифларини жорий этишини маълум қилди. Бу Трамп маъмуриятининг пўлат ва алюминий импортига божларни 25 фоизгача ошириш тўғрисидаги қарорига жавобан амалга оширилмоқда.
Европа Иттифоқи тарифлари 1 апрелдан кучга кириб, ой ўрталаригача тўлиқ жорий этилади.
Ушбу тарифлар доимий савдо низоларига дуч келаётган икки иқтисодий куч ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириши кутилмоқда. Вашингтон Европанинг келажакда ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни зиммага олиши кераклигини таъкидламоқда.
Европа Иттифоқининг бу чораси президент Доналд Трамп биринчи муддатида Европа ишлаб чиқарувчиларига металл божларини жорий этганидан бери блокнинг АҚШга қарши энг жиддий савдо ҳаракати ҳисобланади.
Янги чоралар Американинг пўлат, алюминий, тўқимачилик маҳсулотлари, маиший техника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби кенг қамровли экспортига қаратилган бўлади.
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен Европа Иттифоқининг тарифларини АҚШ томонидан жорий этилган худди шундай қийматдаги тарифларга жавобан "қарши чоралар" деб таърифлади.
"Биз доимо музокаралар учун очиқ бўлиб қоламиз," - дея таъкидлади фон дер Ляен ўз баёнотида. "Биз қатъий ишонч билан айтамизки, геосиёсий ва иқтисодий ноаниқликлар билан тўлиб-тошган дунёда иқтисодиётимизга тарифлар юкини солиш умумий манфаатларимизга зид."
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.