Украиналик аскарлар ББCга Россиянинг Курск вилоятидан фожиали чекинишлари ҳақида сўзлаб, бўлаётган воқеаларни даҳшатли фильмга ўхшатишди. Улар кучли ўт остида, йўқ қилинган техника колонналари ва Россия дронларининг узлуксиз ҳужумлари шароитидаги ҳалокатли вазиятни тасвирлаб беришди.
9 март куни жангчилардан бири Владимир (барча аскарларнинг исмлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзгартирилган) Суджа шаҳрида эди. У ерда ваҳима ва фронт чизиғининг қулаши бошланган эди. "Украина қўшинлари чекинишга уриндилар - йўлдаги техника колонналари Россия дронлари туфайли ёнмоқда. Кундузи ҳаракатланиш мутлақо имконсиз," деди у.
Владимирнинг таъкидлашича, бир ой олдин Суджадан Суми вилоятигача бўлган йўл нисбатан хавфсиз бўлган, бироқ 9 мартга келиб, у доимий душман ўқлари, айниқса дронлар ҳужуми остида қолган. "Бир дақиқада икки-учта дронни кўриш мумкин. Бу жуда кўп," дея қўшимча қилди у.
Бошқа бир жангчи Антон 11 мартдаги чекинишни "ҳалокат" деб атади. У Россия ҳозирда ҳаводан аниқ зарбалар бериш ва дронлардан фойдаланишда устунликка эга эканлигини таъкидлади. "Логистика энди ишламаяпти. Қурол-яроғ, ўқ-дори ва озиқ-овқат етказиб бериш имконсиз бўлиб қолди," - деди у ва таъминот йўллари тўсиб қўйилганини қўшимча қилди.
Антон кечаси Суджадан пиёда қочишга муваффақ бўлди ва бир неча бор ҳалок бўлишига сал қолганини айтиб ўтди. "Дронлар тинмай осмонда айланмоқда." У, шунингдек, ўз башоратига кўра, Курск вилоятидаги бутун Украина плацдармининг йўқотилишини таъкидлади, гарчи ҳарбий нуқтаи назардан "Курск йўналиши ўз аҳамиятини йўқотган" бўлса-да.
Яна бир аскар Дмитрий чекинишни "даҳшатли фильм саҳнаси"га ўхшатди. "Йўллар юзлаб вайрон қилинган техникалар ва ярадорлар билан тўлиб кетган," - деди у ва техника колонналари ортидан Россия дронлари ов қилаётганини қўшимча қилди.
Аммо барча жангчилар вазиятни бундай қора бўёқларда тасвирламаяпти. Улардан бири операция маълум ютуқларга эришганини таъкидлади - буфер зона яратилгани туфайли россияликлар Сумига кира олмаяпти.
Бош штаб маълумотларига кўра, Курск йўналишида бир кеча-кундузда 14 та жанговар тўқнашув юз берган, Россия қўшинлари 11 та авиазарба берган, 18 та бошқариладиган бомба ва 289 та артиллерия ўқидан фойдаланган, жумладан 12 марта реактив ялпи ўт очиш тизимларидан ҳужум қилган. Эълон қилинган жанг ҳаракатлари харитасида ҳудуднинг бир қисми ҳамон Украина қўшинлари назоратида қолаётгани кўринади.
"Айдар" баталиони ротасининг собиқ қўмондони Евгений Дикий Курск вилоятида Украина ва Россиянинг йўқотишлари нисбати Украина фойдасига 1 га 10 ни ташкил этаётганини таъкидлади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.