Барри Уилмор ва Суни Уильямс Халқаро космик станцияда (ХКС) бир ҳафта қолишни режалаштирганди, бироқ космик кемалар билан боғлиқ муаммолар туфайли улар тўққиз ойдан бери коинотда қолмоқда.
Икки астронавт ўтган йилнинг июнь ойида «Boeing» компаниясининг «Starliner» космик кемасининг бошқариладиган биринчи синов парвозида ХКСга етиб борган, бироқ космик кемадаги муаммолар уларни орбитада қолишга мажбур қилди, деб хабар берди Fox News.
Чоршанба куни SpaceX ва NASA «Crew-10» ракетасининг ХКСга режалаштирилган учирилишини ракетани учириш майдончасида ушлаб турган маҳкамлагичлардан биридаги муаммолар туфайли бекор қилди.
«Falcon 9» ракетаси олти ойлик миссия учун ХКСга тўрт кишилик экипаж олиб бориши кутилмоқда. Улар: NASA астронавтлари Энн Макклейн ва Николь Айерс, япон астронавти Такуя Ониши ва россиялик космонавт Кирилл Песков.
Уилмор ва Уильямс, шунингдек, ХКСнинг яна икки экипаж аъзоси: NASA астронавти Ник Хейг ва россиялик космонавт Александр Горбунов ўтган йилнинг сентябрь ойида космик станцияга етиб борган «SpaceX Dragon» капсуласида уйларига жўнаб кетади, деб ёзади NBC News.
Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп Илон Маскга космонавтларни ватанга олиб келиш ҳақида кўрсатма берганини айтди.
Ўтган июн ойида Уилмор ва Уилямсни ХКСга олиб чиққан «Boeing» компаниясининг «Starliner» космик кемаси 2024 йил сентябрида “гелий оқиши” ва “бошқарувчи двигателлар билан боғлиқ муаммолар” туфайли экипажсиз Ерга қайтди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.