Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
Numbeo халқаро сервиси маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 март ҳолатида Ўзбекистонда бир килограмм мол гўштининг нархи 8,1 АҚШ долларини ташкил этади. Қўшни мамлакатларда ҳам нархлар шунга яқин. Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистонда мол гўшти 7 АҚШ долларидан сал ошиқроқ туради.
Швейцария, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия ва Люксембург мол гўшти энг қиммат мамлакатларнинг топ-5 талигидан ўрин олган. Рўйхатда етакчилик қилаётган Швейцарияда бир килограмм гўшт нархи 44,3 АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Исландияда — 38,7, Жанубий Кореяда — 28, Норвегияда — 26,8, Люксембургда эса — 23,9 АҚШ долларини ташкил этган. (https://t.me/rost_24uz)
Энг арзон гўшт Кения (4,97), Гана (4,78), Нигерия (4,50), Уганда (12) ва Покистонда (4,04) сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари бир йил ичида 14,4 фоизга қимматлашди. Ушбу товарнинг истеъмол нархлари индекси жорий йилнинг февраль ойида Статистика агентлиги мутахассислари томонидан қайд этилган. Бироқ гўшт турлари кесимида вазият турлича: суякли мол гўшти 2024 йил февралига нисбатан 18,5 фоизга, қўй гўшти 19,4 фоизга қимматлашган. Парранда гўшти эса 0,8 фоизга арзонлашган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.
Жанубий Каролинада собиқ севгилисининг ота-онасини бейсбол таёқчаси билан ўлдирганликда айбланган америкалик Бред Сигмон отиб ўлдирилди. Қўшма Штатлар 2010 йилдан бери биринчи марта қатл қилишнинг бундай туридан фойдаланмоқда.
Япониянинг Абиго шаҳрида яшовчи Юки Симидзу қўшнилари устидан шикоят қилиб, полицияни бир неча минг марта безовта қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар берди Japan Today.
Муҳаммад Шарифуллоҳ исмли террорчи АҚШ махсус хизматлари сўровига биноан Покистонда ҳибсга олинган. У АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиш вақтида Кобул аэропортида теракт уюштиришда гумон қилинмоқда.