Европа Иттифоқи "Озодлик радиоси"ни молиялаштиришни ўз зиммасига олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас Брюсселдаги ЕИ Кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"АҚШ молиялаштиришини йўқотиш натижасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш учун маблағ ажрата оламизми? Бу саволга тўғридан-тўғри жавоб бериш қийин, чунки кўплаб ташкилотлар бизга худди шу муаммо билан мурожаат қилмоқда. Бироқ вазирлар бу масалани муҳокама қилиб, ечим топишимиз зарурлигини таъкидлашди," - деди у.
Илгари АҚШ президенти Доналд Трамп саккизта федерал агентлик фаолиятини қисқартиришга қаратилган фармонни имзолагани маълум бўлган эди. Улар орасида бутун дунё бўйлаб АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган "Америка овози", "Озодлик радиоси" ва бошқа оммавий ахборот воситаларини бошқарадиган агентлик ҳам бор.
"Ozod Yevropa/Ozodlik радиоси" медиакомпанияси 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ўз лойиҳаларини тўхтатади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.