Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказди, дея хабар бермоқда Anadolu.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида раҳбарлар Туркия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама этишган.
Президент Эрдўған Туркия ва АҚШ икки иттифоқчи сифатида янги даврда ҳамкорликни ривожлантиришига тўла ишонч билдирди.
Туркия давлат раҳбари минтақавий ва глобал воқеалар Туркия ва АҚШ ўртасида барча масалалар бўйича маслаҳатлашувларни кенгайтиришни тақозо этаётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Туркия АҚШ президенти Трампнинг Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича қатъий ва бевосита ташаббускор қадамларини қўллаб-қувватламоқда. Эрдўған, Туркия уруш бошланганидан бери адолатли ва барқарор тинчликка интилганини ва бундан буён ҳам шундай бўлишини таъкидлади.
Эрдўған Суриядаги вазиятга тўхталар экан, вазиятни нормаллаштириш учун Сурияда барқарорликни тиклаш, янги маъмуриятнинг ишлаши ва Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишга биргаликда ҳисса қўшиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу сурияликларга ўз ватанларига хавфсиз қайтиш имконини беради.
Туркия президенти янги даврда АҚШдан Туркия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда терроризмга қарши кураш бўйича қадамлар кутилаётганини таъкидлади. Икки давлат ўртасида мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун CAATSA санкцияларини бекор qilish, F-16 самолётларини сотиб олиш жараёнини якунлаш ва Туркиянинг F-35 дастуридаги иштирокини тиклаш керак.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.