Исроил армияси Ливан жанубида ва Ғарбий Бекаа шарқий минтақасида қатор ҳаво ҳужумларини амалга оширди.
Ливаннинг расмий NNA хабар агентлиги Исроилнинг мамлакат шарқидаги Ғарбий Бекаа минтақасига бир қатор ҳаво ҳужумларини уюштирганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужумларнинг тўрттаси дрон ва биттаси F-16 қирувчи самолётлари ёрдамида амалга оширилган.
Ҳужумлар натижасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Исроил жанговар самолётлари ғарбий Бекаа ҳудуди устида учиб, вақти-вақти билан товушдан тез парвозлар амалга ошираётгани, шунингдек, мамлакат жанубидаги Набатия минтақасига ҳам зарбалар бергани кузатилди.
Ушбу маълумотларга кўра, Набатиянинг Маркаёун ҳудудида Литани дарёси туби ва Набатиянинг Яхмур аш-Шикейф шаҳри ҳам бомбаланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.