Курск вилоятида Россия армияси Украина ҳарбийларини қуршаб олгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг Телеграм-каналида хабар берилди.
Идора қўшимча қилишича, бу маълумотлар россияликлар томонидан "сиёсий мақсадлар ва Украина ҳамда ҳамкорларга босим ўтказиш" учун тарқатилмоқда. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, вазият бир сутка давомида сезиларли даражада ўзгармаган.
Идоранинг таъкидлашича, Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги бўлинмалари қайта гуруҳлашни амалга ошириб, мудофаанинг янада қулай чегараларига ўтишган ва белгиланган вазифаларни бажармоқдалар. Шунингдек, сутка бошидан буён Курск йўналишида 13 та жанговар тўқнашув содир бўлгани маълум қилинган.
Урушни ўрганиш институтининг (ISW) 13 март кунги янги ҳисоботида, Россия Суджа ва унинг атрофида Украина Қуролли кучлари билан жангларни давом эттираётгани, бироқ Россия қўшинларининг Курск вилоятидаги чегарага яқинлашиши сўнгги кунларга нисбатан секинлашгани маълум қилинган.
12 март куни DeepState таҳлилий портали Россия қўшинлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Суджа шаҳрини ҳамда учта аҳоли пунктини (Махновка, Замосте ва Казачя Локня) ўз назорати остига олганини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.