Йога 2036 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритиладими?

Йога 2036 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритиладими?

Ҳиндистон 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш даъвосида ғолиб чиқса, “мамлакатнинг юмшоқ кучи” сифатида таърифланадиган йогани тўрт йиллик ўйинлар дастурига киритиш талабини илгари суради.

Бу ҳақда Миллий Олимпия ассоциацияси Осиё Олимпия кенгашининг амалдаги раҳбари Ража Рандҳир Сингхга йўллаган мактубида баён этилди. Мурожаатда жисмоний ва руҳий саломатликни мустаҳкамлашда ўрни муҳимлигидан келиб чиқиб, йогани Осиё ўйинлари дастурига киритиш зарурлиги таъкидланган.

Шунингдек, жорий йил 21 июнда дунё бўйлаб 10-халқаро йога куни кенг нишонлангани, барча мамлакатларда кишилар ушбу тур билан шуғулланаётгани, жисмоний ва руҳий саломатлик манбаи бўлган бу ҳаракат келгусида Осиё ўйинлари, охир-оқибат Олимпия ўйинларидан жой олишга ҳақли экани қўшича қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!