Тошкентда 40 ёшли эркак 10 ёшли ўғил бола жиянини зўрлади

Тошкентда 40 ёшли эркак 10 ёшли ўғил бола жиянини зўрлади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 16 июнь куни 40 ёшли эркак 10 ёшли ўғил бола жиянини зўрлади. Бу ҳақда журналист Жавоҳир Султонов ўзининг саҳифасида эълон қилди, деб ёзмоқда bugun.uz.

Маълум бўлишича, жабрланувчининг онаси тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Экспертизага борганида 16 июнь — Ҳайит байрами туфайли ишламётганини билдирган.

«Ҳозирги вақтгача адолатни топа олмаган она Ўзбекистон хукуматидан норози бўлиб ИИВ биносининг олдига бориб устига бензин қуйиб ўзини ўзи ёқмоқчилиги хақида огохлантирмоқда!», — дейилади хабарда.

Боланинг онаси йўллаган видеомурожаатга кўра, ўзининг Дилшод исмли узоқроқ қариндоши тунги 2 яримда 2014 йилда туғилган ўғлига шаҳвоний ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолган. Аёл ундан нима қилаётганини сўраганида қилган ишини тан олмаган. Унга ўғли гапириб берган. Таъкидлашича, фарзанди бундан кучли травма олган ва ҳали ҳам тунда қўрқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!