Абдулла Арипов Париж-2024 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари учун бериладиган мукофот пулларини эълон қилди

Абдулла Арипов Париж-2024 Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари учун бериладиган мукофот пулларини эълон қилди

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдуллаев Арипов ўз нутқида Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида хабар берди. Унга кўра, Токио-2020 Олимпиадасидаги мукофот пуллари амалда ўз кучида қоладиган бўлди.

Яъни, Олимпиада чемпионлари 200 000 АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари 100 000, бронза медал совриндорлари эса 50 000 долларга эга бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!