Донорлар Жо Байденга таҳдид қилмоқда

Донорлар Жо Байденга таҳдид қилмоқда

АҚШ Демократик партиясининг баъзи донорлари амалдаги президент Жо Байденни сайловолди пойгасидан чиқишга чақиришди, акс ҳолда ҳомийликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда, дея хабар беради The Daily Mail.

"Ўз манфаати ва мамлакат манфаати учун у [Байден] зудлик билан [пойгадан] воз кечиши керак. [Рақиби Доналд Трамп билан баҳсдан бери] уч кун ўтгани ва Байден бизни ишонтириш учун ҳеч нарса қилмагани ҳавотирларимиз ўринли эканини тасдиқлайди", — дея таъкидлади газетага демократлар тарафдори ва партияга 300 минг доллар хайрия қилган собиқ фонд менежери Уитни Тилсон.

Газета демократларнинг қанча бадавлат тарафдорлари бундай чақириқлар қилгани ҳақида маълумот бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!