Кенияда яна намойишлар бошланди, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди

Кенияда яна намойишлар бошланди, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди

Кения пойтахти Найробида ҳамда йирик шаҳарлар - Миолонго, Маияки Вей, Мигори, Кисуму, Накуруда солиқларни ошириш қонун лойиҳасига қарши намойишлар яна бошланди.

Бу ҳақда маҳаллий «Фуқаро» телеканали маълум қилди, деб хабар берди «Репорт» .

Хабар қилинишича, полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлата бошлаган.

Намойишчилар аввалроқ баҳсли молиявий қонун лойиҳасини чақириб олиш жараёнини расман бошлаган Кения президенти Уилям Рутонинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мамлакат армияси Кисуму шаҳридаги норозилик намойиши ўтказиладиган жойга зирҳли машинада борди.

Эслатиб ўтамиз, Кенияда ҳукуматга қарши намойишларда камида 39 киши ҳалок бўлган, 361 киши жароҳатланган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!