Қирғизистонда сув тошқини пайтида йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди

Қирғизистонда сув тошқини пайтида йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Ноокат тумани, Апшир Ота қишлоғида икки яшар боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kabar ахборот агентлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, тезкор қидирув тадбирлари натижасида боланинг жасади кеча соат 15.50 да топилган. Маҳаллий аҳоли болани топиб, Ички ишлар вазирлигига топширган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг шахсини аниқламоқда.

Тошқин қурбонлари сони 10 кишига етди.

“Бугун қидирув ишларига 85 нафар қутқарувчи ва 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли сафарбар этилди”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!