Туркия Исроилга нефть сотадими?

Туркия Исроилга нефть сотадими?

Турк нефть ва газ ширкати BOTAŞ Туркиянинг Исроилга нефть экспорт қилаётгани ҳақидаги иддаолар юзасидан баёнот берди. Баёнотда бу айбловлар рад этилган.

Компания ўз баёнотида Исроилга нефть экспорти ҳақидаги асоссиз айбловлар юзасидан жамоатчиликни тўғри хабардор қилиш зарурати борлигини таъкидлади.

BOTAŞ Исроилга нефть экспорт қилаётгани ҳақидаги асоссиз даъволар ҳақида жамоатчиликни тўғри хабардор қилиш керак. BOTAŞ хом нефть сотиш ва савдоси билан боғлиқ ҳеч қандай фаолиятни амалга оширмайди
- дейилади компания баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!