Жанубий Корея иссиқхона газлари эмиссиясини кузатиш учун сунъий йўлдошларни учирмоқчи

Жанубий Корея иссиқхона газлари эмиссиясини кузатиш учун сунъий йўлдошларни учирмоқчи

Жанубий Корея карбонат ангидрид ва метан каби иссиқхона газлари чиқиндиларини кузатиш учун 2028 йилгача Ернинг паст орбитасига бешта кичик сунъий йўлдошдан иборат кластерни учирмоқчи, дея хабар беради Yonhap.

Режа Миллий Атроф-муҳит тадқиқотлари институти (NIER) томонидан мамлакатнинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича биринчи 20 йиллик дастурининг бир қисми сифатида эълон қилинди.

Режага кўра, институт Hanwha Systems компанияси билан ҳамкорликда 2027 йилгача иссиқхона газларини кузатиш учун бешта мини-сунъий йўлдош ишлаб чиқади, умумий бюджети 47,3 миллиард вон (34 миллион доллар)ни ташкил этади.

2027 йилдан бошлаб барча беш сунъий йўлдош 2028 йилгача орбитага чиқарилиб, карбонат ангидрид гази ва метан чиқиндиларини етти йил давомида кузатиб боради, улар тахминан 600 км баландликда ишлайди, улар орасидаги интервал тахминан 80 километрни ташкил этади.

NIER куб сунъий йўлдошлари эмиссияларнинг аниқ манбаларини аниқлашга ва алоҳида эмитентларнинг эмиссиясини ўлчашга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!