БМТ Покистонни собиқ бош вазир Имрон Хонни зудлик билан озод қилишга чақирди

БМТ Покистонни собиқ бош вазир Имрон Хонни зудлик билан озод қилишга чақирди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ўзбошимчалик ва халқаро қонунларга зиддир. Бу ҳақда БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи хабарида айтилади.

Ҳисоботда қайд этилишича, Покистон собиқ бош вазирининг ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани сабабли товон пули ва бошқа чоралар халқаро қонунларга мувофиқ зудлик билан тўланиши керак.

Ташкилот Покистоннинг собиқ бош вазирига қўйилган айбловлар ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслигига, айбловлар ва таъқиблар «Хоннинг сайловларда иштирок этишига йўл қўймаслик учун сиёсий сабабларга кўра кўринишига» эътибор қаратди.

Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳ Покистонни Хоннинг ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тўлиқ ва мустақил тергов ўтказилишини таъминлашга ва унинг ҳуқуқларини бузган айбдорларга нисбатан зарур чоралар кўришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!