"Ахмат" қўмондони махсус операция қачон якунланишини тахмин қилди

"Ахмат" қўмондони махсус операция қачон якунланишини тахмин қилди

Украина можароси 2024 йилнинг кузида Россиянинг ғалабаси билан якунланади. Бу ҳақда "Ахмат" махсус кучлари отряди қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Ишончим комилки, бу йил, кузда биз махсус ҳарбий операцияни якунлаймиз", — деди у.

Алаудиновнинг қўшимча қилишича, бу ҳақда душман ҳам билади. Владимир Зеленский Украина ҳудудидан қочиб кетади, "Ахмат" қўмондони бунга амин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!