Қўқондаги дизель омборида ёнғин чиқди

Қўқондаги дизель омборида ёнғин чиқди

Ҳолат бугун, 2 июль куни соат 17:05 да Қўқон шаҳридаги дизель ёнилғисини сақлаш омборида юз берган. Унда 2 та 5 тонналик дизель ёқилғи сақлаш сиғимида бўлган 4000 литр дизель ёнилғиси ёнган.

ФВБ ходимлари ёнғинга 17:15 етиб борган. Олов 17:40 да ўраб олиниб, 17:45да ўчирилган. Ёнғиндан 20 тонна дизель ёнилғиси ҳамда атрофдаги бинолар сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!