Грузияда Су-25 самолёти машғулот пайтида ҳалокатга учради. Учувчи вафот этди

Грузияда Су-25 самолёти машғулот пайтида ҳалокатга учради. Учувчи вафот этди

Режалаштирилган ҳарбий машғулотлар чоғида Грузия ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти ҳалокатга учради, натижада учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Грузия Мудофаа вазирлиги бугун самолёт ҳалокати сабабларини тушунтирмасдан хабар берди.

Ҳодиса мамлакат жануби-шарқида, Марнеули авиабазаси яқинида юз берган.

СУ-25 ҳужумчи самолёти Совет давридан бери Тбилиси авиация заводида ишлаб чиқарилган. Яқинда у сезиларли даражада модернизация қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!