Хитойда ёғингарчилик туфайли мамлакат шарқида 200 мингга яқин одам эвакуация қилинди

Хитойда ёғингарчилик туфайли мамлакат шарқида 200 мингга яқин одам эвакуация қилинди

Хитой ҳукумати мамлакат шарқидаги Анхуй провинциясида ёғингарчилик туфайли 200 мингга яқин аҳолини эвакуация қилди.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, офат зонасида 800 мингдан ортиқ одам бор. Вазият Евроосиёдаги энг узун ва энг чуқур дарё бўлмиш Янтсзидаги сув сатҳининг кескин кўтарилиши билан янада оғирлашмоқда. Ҳукумат тўғонларни патруль қилиш ва мустаҳкамлаш учун 26 мингга яқин одамни сафарбар қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!