Расман! Эронда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилади

Расман! Эронда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилади

5 июль куни Эронда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Биринчи босқичда номзодларнинг ҳеч бири ғалаба қозониш учун талаб қилинадиган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади.

24 миллиондан ортиқ овоз ҳисобланган, реформист Масуд Пезешкиан 10 миллиондан ортиқ овоз билан етакчилик қилмоқда, у 9,4 миллиондан ортиқ овоз тўплаган консерватор Саид Жалилидан олдинда.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг собиқ президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!