Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди

Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!