Тошкентдаги кўчаларнинг бирида номаълум эркакнинг жасади тан жароҳатлари билан топилди

Тошкентдаги кўчаларнинг бирида номаълум эркакнинг жасади тан жароҳатлари билан топилди

Жорий йил 1 июль куни соат 06:03 атрофида Тошкент шаҳар Бектемир тумани Бектемир маҳалласи Олтинтопган кўчасида газон устида номаълум эркак кишининг жасади қонга беланган ҳолда ётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов'га таниб, хабар берди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида воқеа содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи ва туман раҳбарлари етиб борди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур жасад Самарқанд вилоятида яшовчи С.А. эканлиги аниқланди.

СМЭнинг дастлабки хулосасига кўра, мурданинг иккала қўлининг билак қисмларида, бўйин қисмида ҳамда чап оёғи сон қисмида кесилган жароҳатлари аниқланиб, ушбу тан-жароҳатларни ўзига-ўзи етказган бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли эмаслиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Воқеа жойида олиб борилган суриштирув ишлари давомида жасад ётган жойдан 1 дона лезвие қон доғлари билан топилиб, расмийлаштириб олинган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича воқеа содир этилган жой ва атрофдаги видео кузатув мосламалари ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш давомида 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган оқ рангли Nexia ҳайдовчиси Р.А. билан суҳбат олиб борилди.

У билан олиб борилган суҳбат давомида Р.А. ҳақиқатдан ҳам марҳум А.С. спиртли ичимлик истеъмол қилганини маълум қилди ҳамда марҳум ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтганлиги, сўнг ўзига-ўзи лезвиеда тан жароҳати етказгани ва автомашина қон бўлганлиги сабабли тушириб юборганлигини маълум қилди.

Марҳум С.А. тўғрисида унинг яқин алоқалари, яшаш манзили ва фаолият турини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!