4та ҳудудда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

4та ҳудудда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Урганч туманида фаолият юритувчи “V.B.” МЧЖ раҳбари Б.Р. хўжаликнинг ер майдонларини суғориш учун сув насосларини тармоққа электр ҳисоблагичдан ташқари яширинча улаб, жами 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ҳудудий ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “U.B.” фермер хўжалиги раҳбари У.Р. хўжалик сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари яширинча улаб, 223,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.U.” ва “Q.D.” фермер хўжалиги раҳбарлари ер майдонларини суғориш учун сув насосларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 215,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “V.J.” фермер хўжалигида ҳамда ЯТТ А.А.нинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўрнатилган электр ускуналари ҳисоблагичдан ташқари электр тармоқларига уланиб, жами 146,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!