Ливан халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг уруш таҳдидига қарши Байрут билан бирдамлик кўрсатишга чақирди

Ливан халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг уруш таҳдидига қарши Байрут билан бирдамлик кўрсатишга чақирди

Ливан ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Боу Ҳабиб мамлакатларни Исроилнинг уруш таҳдидига қарши Ливан билан бирдамлик кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Ливандаги ҳукумат манбаларига таяниб, Anadolu нашри хабар берди.

Сўнгги ҳафталарда кўплаб хорижий мамлакатлар раҳбариятлари Ливанда бўлиб турган фуқароларига мамлакатни тезда тарк этишни тавсия қилган эди. Ливан ташқи ишлар вазири эса ушбу ҳолатга муносабат билдириб, қийин вазиятда Ливанни тарк этиш, уни яккалаб қўйиш эмас, балки унга ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлаган.

Абдуллоҳ Ҳабиб мамлакатларни “фуқаролар ва Ливанга ташриф буюрувчиларни ташвишга соладиган” баёнотларни Ливан билан бирдамлик баёнотларига алмаштиришга чақирган. Халқаро босим кучайиши Исроил учун Ливан операциясини у бошланишидан олдин якунлаши мумкинлиги айтилган.

Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, Германия, Канада, Шимолий Македония, Нидерландия, АҚШ ва бошқа бир қанча давлатлар ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирган. Яна беш мамлакат Яқин Шарққа ,хусусан, Ливанга бормасликни тавсия қилган.

Сўнгги ҳафталарда Исроил армияси ва Ливан қаршилик гуруҳи “Ҳизбуллоҳ” ўртасида кескинлик кучайиб кетди. Тель-Авив Ливанга қарши “кенг миқёсли ҳужум” учун операцион режаларни маъқуллаши ортидан потенциал уруш хавфи ошди. Ушбу ҳолат эса Ғарбда хавотирларни кучайтирди.

Исроил ва Ливан “Ҳизбуллоҳ”и ўртасида ўтган йилнинг 8-октябридан бери кескинлик давом этмоқда. Томонларнинг трансчегаравий ҳужумлар ва провокациялари ҳали тўхтагани йўқ. “Ҳизбуллоҳ” 37 700 дан ортиқ фаластинликни ўлдирган Исроил ўз қилмиши учун жавоб бермагунча ҳаракатлар тўхтамаслигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!