Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистондан салқин ҳаво чекинади

Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистондан салқин ҳаво чекинади

Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудидан салқин ҳаво чекинади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Маълум қилинишича, ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича бошланган ҳароратнинг пасайиши ушбу ҳафта бошида ҳам давом этади. Душанба ва сешанба кунлари Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво оқими ҳарорат фонини 30-33 даражагача, жанубда 35-38 даражагача пасайтиради.

Кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудидан салқин ҳаво чекинади, аммо бу кунларда кучли иссиқ бўлиши кутилмайди. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 35-38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 39-41 даражагача бўлади.

1—5 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 1—2 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. 1 июлда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 1—2 июлда кундуз кунлари 30-33 даража, 3—5 июлда 35-38 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!