Гонконг рус олтинини харид қилишни 60 баробар оширди

Гонконг рус олтинини харид қилишни 60 баробар оширди

Май ойида Гонконг апрель ойига нисбатан рус олтинини харид қилишни 60 баробар оширди. Харидлар 750 миллион долларни ташкил этди. Бу 2023 йил октабр ойидан бери рекорд кўрсаткич, деб ёзади «РИА Новости».

Гонконг 2023 йил давомида рус олтинини сотиб олди, токи нархларнинг кўтарилиши ушбу харидларнинг кескин камайишига олиб келди. 2024 йил февраль ойида Гонконг олтин сотиб олмади, аммо март ойидан бошлаб у харидларга қайтди.

2024 йил апрелига қараганда йирикроқ харидлар тарихда атиги уч марта – 2023 йил август, сентябр ва октябрь ойларида содир бўлган.

Россия олтин етказиб бериш бўйича Гонконгга иккинчи ўринда туради. Учинчи етказиб берувчи Хитойдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!