7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 37 900 нафарга етди

7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 37 900 нафарга етди

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37 900 нафарга етди.

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида иккита қирғин содир этиб, 23 нафар фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 91 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.

Шу тариқа, Исроилнинг Ғазо секторига 7-октабрдан бери давом этаётган ҳужумлари чоғида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 37,9 минг кишига, ярадорлар сони эса 87,060 нафарга етди, дея қайд этди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!