Жорий июль ойи ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда

Жорий июль ойи ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозларига кўра, июль ойи қулай об-ҳаво шароитлар билан бошланиб, сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +35ºС +40ºС атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +41ºС +43ºС гача ўзгаради. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача 40ºС ва ундан юқори ҳароратли июль ойида жуда иссиқ кунлар сони 2 кундан 5 кунгачани, шимолда 6-8 кунни, жанубда ва чўл ҳудудларда 12-15 кунни ташкил этади. Сўнгги йилларда бундай иссиқ кунлар сонининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда.

Республикда энг иссиқ ой бу, июль ойи ҳисобланади. Ва ҳудудларда барча иссиқлик рекордлари айнан шу ойда кузатилган. Масалан, 1983-йил Қизилқумда +50ºС иссиқ ҳарорат ҳамда Тошкентда 1997 йилдаги +44,6ºС энг иссиқ рекорд ҳароратлар ҳам айнан июлда рўйхатга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!