Танзила Нарбаева БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Танзила Нарбаева БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Сенат раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Учрашувда БМТ билан Ўзбекистоннинг глобал ҳамкорлиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги фаол иштирокига тўхталиб ўтилди. Бош котиб Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатларини бирлаштириш йўлидаги ташаббуси ва саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ташқи сиёсатдаги очиқлик, хусусан, ижтимоий ҳимоя ҳамда гендер тенглиги масалаларидаги ислоҳотларни юқори баҳолади.

Суҳбат давомида, экология, иқлим ўзгариши, муносиб меҳнат тамойиллари, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

БМТ томонидан илгари сурилаётган тараққиёт дастурларини жорий этишда парламентларнинг фаоллигини ошириш борасидаги муҳим вазифалар ҳам кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!