Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди
![Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди](/photos/news/2L0YGd0Ae90IBwp.jpeg)
УEФА 1 июль, душанба кунига белгиланган Евро-2024 1/8 финал ўйинларига ҳакамларни тайинлади.
Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда швециялик ҳакамлар ишлайди: бош ҳакам – Гленн Нюберг, ассистентлар – Махбод Бейги ва Андреас Седерквист. Тўртинчи ҳакам – литвалик Донатас Румшас, VAR ҳаками – нидерландиялик Пол ван Букел.
Португалия – Словения учрашувини италиялик ҳакамлар бошқариб боради: бош ҳакам – Даниэле Орсато, ассистентлар – Чиро Карбоне ва Алессандро Жаллати. Тўртинчи ҳакам – норвегиялик Эспен Эскос. VAR ҳаками – Массимилиано Иррати.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).