Байденнинг оиласи уни президентлик учун курашни давом эттиришга чақирди

 Байденнинг оиласи уни президентлик учун курашни давом эттиришга чақирди

Яқинда Доналд Трамп билан бўлиб ўтган теледебатдаги муваффақиятсиз иштирокига қарамай, 81 ёшли АҚШ президентининг қариндошлари Вашингтон яқинидаги Кэмп-Дэвид қароргоҳида бўлиб ўтган оилавий учрашув чоғида уни сўзсиз қўллаб-қувватлашларига ишонтиришди, дея хабар берди CNN икки манбага таяниб.

АҚШнинг бир нечта оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Байденнинг оила аъзолари дебатдаги муваффақиятсизликда унинг маслаҳатчиларининг ҳиссаси катта эканини таъкидлашган. Айтишларича, айнан жамоанинг ёмон тайёргарлиги сабаб Байден, Трампни фаолроқ танқид қилишга тайёр бўлмаган ва иккинчи президентлик муддати ҳақидаги тасаввурларини билдириш ўрнига ҳимоявий позицияда бўлишга эътибор қаратган.

Аввалроқ, Байден оиласи унинг ўз номзодини қайтариб олишга ва бошқа демократ номзод фойдасига президентлик пойгасини тарк этишга кўндиришга уриниши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Байден 1 июл куни Оқ уйга қайтади. Бошқа тадбирлар қаторида у Демократик партия донорлари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!