Ямал Евронинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга асосий даъвогарга айланди

A A A
Ямал Евронинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга асосий даъвогарга айланди

Испания терма жамоаси ва "Барселона" вингери Ламин Ямал Евронинг энг яхши ёш футболчиси соврини учун асосий номзод ҳисобланади.

16 ёшли футболчи яна бир бор ўзини кўрсатди: бу сафар у голли узатма билан Испаниянинг Грузия жамоасини 1/8 финалда мағлуб этишига (4:1) ёрдам берди. Squawka хабарига кўра, айни дамда Ямал Евро-2024нинг энг яхши ёш футболчиси соврини учун асосий даъвогарлар рейтингида етакчилик қилмоқда. Хабарларга кўра иккинчи ўринни Германия терма жамоасидан Жамол Мусиала, учинчи ўринни Жуд Беллингем (Англия) ва Нико Уильямс (Испания) бўлишиб турибди.

Эътибор беринг, Ямалнинг барча потенциал рақобатчилари ҳозир 21 ёшда. Ламин турнир финалидан бир кун олдин ўзининг 17 ёшини нишонлайди.

Чорак финалда Испания терма жамоаси Германияга қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!