БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун Олий Мажлис Сенатида бўлди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун Олий Мажлис Сенатида бўлди

Учрашув давомида Антониу Гутерриш:
«Марказий Осиё цивилизация маркази ҳисобаланади, Ўзбекистон эса минтақанинг марказидир. Ўзбекистон БМТнинг кўплаб соҳаларида, хусусан, БРМни амалга оширишда йўлбошчи давлатлардан бири. Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлиги алоҳида ўрин ва аҳамият касб этади. Мен Марказий Осиёга илк бор ташриф буюрганимда, минтақа тарқоқ ва яккаланиб қолган эди. Энди Президент Шавкат Мирзиёев туфайли минтақа бирлашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг оқилона сиёсати туфайли Марказий Осиёнинг кўплаб муаммоли масалалари ҳал этилди»,
— дея фикр билдирди.

Якунда БМТ Бош котиби Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!