Озарбайжонда қариндош-уруғларнинг бир-бири билан турмуш қуриши тақиқланди

Озарбайжонда қариндош-уруғларнинг бир-бири билан турмуш қуриши тақиқланди

2024 йил 28 июнь куни Озарбайжон Миллий Мажлиси Оила кодексига яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқловчи ўзгартишлар киритди.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, Кодекс моддаларига қуйидаги иккита банд қўшилган:

- умумий биологик бобоси ёки бувиси бўлган ака-ука ва опа-сингилларнинг фарзандлари ўртасида никоҳ тузишни тақиқлаш;

- биологик амакиваччалар ва аммаваччалар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш.

Шунингдек, Оила кодексидан узрли сабабларга кўра никоҳ қурмоқчи бўлган вояга етмаганлар учун никоҳ ёшини бир йилга камайтириш банди олиб ташланди.

“Кўп ҳолларда ушбу амалдаги ҳуқуқий норма вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашга олиб келади, чунки узрли сабаблар қандай мезонлар билан белгиланиши аниқ кўрсатилмаган”, — дея изоҳ берди Озарбайжон парламенти.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда 18 ёшга тўлгандан кейингина никоҳга рухсат этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!