Қўқонда ўйинчоқ қурол билан маҳаллий клубни реклама қилган эркак 5 суткага қамалди

Қўқонда ўйинчоқ қурол билан маҳаллий клубни реклама қилган эркак 5 суткага қамалди

Қўқонда ўйинчоқ қурол билан маҳаллий клубни реклама қилган эркак маъмурий қамоққа олинди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

У ўткинчиларга орқадан яқинлашиб, унга «қурол» кўрсатган шубҳали реклама видеоси тармоқда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Суд уни 5 суткага маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилди.


Қайд этилишича, қўлга олинган шахс аввал ҳам бир неча марта ҳуқуқбузарлик содир этган. Жумладан, жорий йилнинг 2 январь куни Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида йўл ўртасига стол-стул қўйиб овқатланиб, вазиятни видеога олиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Бунинг учун у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан жаримага тортилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!