Антониу Гутерриш Танзила Норбоева билан учрашув ўтказди

Антониу Гутерриш Танзила Норбоева билан учрашув ўтказди

Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашди.

Қайд этилишича, суҳбат давомди БМТ билан Ўзбекистоннинг глобал ҳамкорлиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги фаол иштирокига тўхталиб ўтилган.

Бош котиб Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатларини бирлаштириш йўлидаги ташаббуси ва саъй-ҳаракатларини эътироф этган. Шунингдек, мамлакатда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ташқи сиёсатдаги очиқлик, хусусан, ижтимоий ҳимоя ҳамда гендер тенглиги масалаларидаги ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Суҳбатда экология, иқлим ўзгариши, муносиб меҳнат тамойиллари, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган. Шунингдек, БМТ томонидан илгари сурилаётган тараққиёт дастурларини жорий этишда парламентларнинг фаоллигини ошириш борасидаги муҳим вазифалар ҳам кўриб чиқилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!