Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода электр энергияси узилиши хавфи ҳақида хабар берди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода электр энергияси узилиши хавфи ҳақида хабар берди

Исроил Ғазо секторига ёқилғи етказилишига тўсқинлик қилмоқда. Якшанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, агар ёқилғи таъминланмаса ва ҳаётни сақлаб қолиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ишламай қолса, Ғазо секторида ҳали ҳам ишлаётган бир нечта шифохона ва тиббиёт муассасалари 48 соат давомида электр таъминотисиз қолади.

«Биз барча тегишли халқаро ва гуманитар ташкилотларни зудлик билан аралашиб, зарур ёқилғини етказиб беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Ғазо сектори электр инфратузилмасининг катта қисми Исроил ҳужумлари натижасида вайрон бўлганлиги сабабли, шифохоналар ишлаши учун асосан ёқилғида ишлайдиган генераторларга таянади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!