Байден осонликча ядро қуролини ишга тушириши мумкин

Байден осонликча ядро қуролини ишга тушириши мумкин

Жо Байденнинг қайта сайланишидаги муаммо унинг ёшида эмас, балки унинг “ақлдан озганлиги”дадир, деди АҚШ президентлигига номзодини қўйган Гавайи штатидан америкалик сиёсатчи Тулси Габбард.

Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у шундай деб ёзган: "Муаммо нафақат унинг қариганлигида."

Сиёсатчининг сўзларига кўра, "фақат ақлдан озган одам ядровий урушни Ер аҳолиси учун экзистенциал таҳдид деб ҳисобламайди". Унинг таъкидлашича, Байден осонликча ядро қуролини ишга тушириши мумкин ва уни қайта сайлаш хавфли бўлади.

Габбард Байденнинг Трамп билан теледебат чоғида иқлим ўзгариши инсоният мавжудлиги учун ягона таҳдид эканлиги ҳақидаги баёнотини шундай изоҳлади. Бироқ, бу баҳс-мунозаралардан сўнг, Қўшма Штатларда кўпчилик Байденни бошқа номзод билан алмаштириш кераклигини тушунди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!