Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!