Парижда радикаллар кафе ойналарини синдириб, ахлат қутиларига ўт қўйди

Парижда радикаллар кафе ойналарини синдириб, ахлат қутиларига ўт қўйди

Парижда парламент сайловларининг биринчи натижалари эълон қилинганидан кейин бошланган намойишда “black bloc” ҳаракати радикаллари кафе ойналарини синдириб, ахлат қутиларига ўт қўйди.

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Намойишчилар аввалига машъалаларни ёқиб, пиротехника отишган, шундан сўнг оломон яқин атрофдаги кафеларнинг ойналарини синдириб, ахлат қутиларини ёқиб юборишган.

Ҳозирча полиция билан тўқнашувлар бўлмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!