Нур-Султон яна Остонага айланадими?

Нур-Султон яна Остонага айланадими?

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини қайтадан Остона деб номлаш бўйича петицияга қўшилганлар сони қисқа вақт ичида 100 мингдан ошиб кетди ва тобора ортмоқда. Петицияни 11 январь куни кечқурун egov.press сайтида Дониёр Буркутбаев исмли киши бошлаган.

“2019 йил март ойида Қозоғистон Республикаси президентининг фармони билан мамлакатимиз пойтахти Остона шаҳрининг номи Нур-Султон деб ўзгартирилди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда ва оддий одамлар томонидан салбий қабул қилинмоқда, кундалик ҳаётда аввалги ном қўлланилмоқда. Жамиятдаги кайфиятни инобатга олиб, Қозоғистон Республикаси президенти, ҳукумати ва мамлакат парламентидан республикамиз пойтахтига аввалги – Остона номини қайтаришни сўраймиз. Бундан ташқари, барча шаҳарлардаги маҳаллий ҳокимият органларидан Назарбоев номидаги кўчаларга давлатчилигимиз, мамлакатимиз бирлиги ва мустақиллигини таъкидлайдиган бетараф номлар беришни сўраймиз. Масалан, Олмаота шаҳридаги Назарбоев проспектини Республика проспекти деб ўзгартириш мумкин”, – деб ёзади петиция муаллифи.

Қизиғи, худди шундай петиция 14 январь куни AVAAZ сайтида ҳам бошланган.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 1997 йилда пойтахтни Олмаотадан Ақмолага кўчирган эди. 1998 йилда Остона деб атала бошлаган пойтахт 2019 йил 23 мартда Нур-Султон номини олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!