Наманганда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Jetour’и хатланди

Наманганда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Jetour’и хатланди

Наманган вилояти Уйчи туманида банкдан олган кредитини тўлолмаган фуқаронинг Jetour’и хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Унга кўра, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк гаровидаги Jetour транспорт воситаси топилди. Фуқаро А.М.га маҳаллий банклардан бири хорижий капитал иштирокидаги тижорат банкидан ўзаро шартномага асосан кредит ажратилган. Бироқ олинган кредит мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган.

Банк судга даъво билан қарздорликни мажбурий тартибда ундириш бўйича мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди томонидан банк фойдасига 238 миллион 147 минг сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирув эса машинага қаратиш белгиланди.

Мазкур суд ижро варақаси Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Фуқарога қарздорликни ихтиёрий муддатда бартараф этиш сўралган. У қарздорликни тўламагач, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган қидирув натижаларида қарздор томонидан машина яшириб қўйилган жойдан топилиб, хатлаш чоралари кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!