Испанияликлар оммавий туризмга қарши

Испанияликлар оммавий туризмга қарши

Испанияда оммавий туризмдан норозилик тобора кучаймоқда. “АзерТАЖ” испан ОАВга таяниб маълум қилишича, Андалусия жанубидаги мухтор ҳудудда минглаб одамлар ғазабини изҳор қилиш учун кўчага чиққан. Улар, айниқса, уй-жой тақчиллигидан хавотирда.

Маҳаллий “El País” газетаси ёзишича, шанба куни Малага шаҳрида 25 минг киши иштирокида минтақанинг қирғоқ метрополидаги энг йирик намойишлардан бири уюштирилди. Оломон “Бу туризм эмас, босқин!”, “Малага омон қолиш учун эмас, ҳаёт учун”, “Иш ҳақи – 1300, ижара – 1100, қандай яшашим керак?” ёзувларини кўтариб олиб, турист жойлаштиришни тақиқлашга чақирди. Намойишчилар шаҳар кўнгил очар боққа айлангани, сайёҳлар учун мўлжалланмаган яшаш майдони етарли эмаслигидан шикоят қилишди. Испанлар аввал уй-жой муаммосини ҳал қилиб, кейин туризмни ривожлантириш зарурлигини таъкидламоқда.

Андалусиянинг кўплаб сайёҳлик кемалари тўхтаб турган порт шаҳри Кадизда бир неча юз киши тарихий марказга “Яна сайёҳ, бир қўшни кам”, “Шаҳарни сотишни бас қилинг!” шиорлари билан тўпланди.

Сўнгги бир неча ойда Мальорка, Барселона ва Канар оролларида овертуризмга қарши йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Машҳур дам олиш масканлари аҳолиси шикояти асосан қатъий мулк бозори, жуда кўп оилаларни шаҳар марказидан чиқиб кетишга мажбур қилаётган дам олиш учун ижара ҳақи кўтарилиши, шовқин ва ифлосланиш билан боғлиқ.

Расмий маълумотда Дунё рейтингидаги иккинчи энг машҳур дам олиш масканлари жойлашган Испанияга ўтган йил 85 миллион хорижий сайёҳ келгани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!