Индонезия қирғоқларида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Индонезия қирғоқларида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ява ороли қирғоқларида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Зилзила эпицентри Тасикмалая шаҳридан 247 км жанубда жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 271 минг киши истиқомат қилади. Манба 25 км чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!