ҲАМАС таклифга кўнмаса, ЦАХАЛ Рафаҳда қуруқликдаги операцияни бошлайди

ҲАМАС таклифга кўнмаса, ЦАХАЛ Рафаҳда қуруқликдаги операцияни бошлайди

Исроил ҲАМАСдан гаровга олинган камида 33 кишини, жумладан аёллар ва ҳарбийларни озод қилишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда ЦАХАЛ Рафаҳда қуруқликдаги операцияни бошлайди. Бу ҳақда 12-канал юқори мартабали амалдорларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, талаб бугун Исроилга келишув вариантларини муҳокама қилиш учун келган Миср делегациясига етказилган. Манбанинг қўшимча қилишича, Қуддус энди ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги сиёсий етакчиси Яҳё Синварга музокараларни кечиктиришга рухсат бермайди.

“Ё ҲАМАС яқин кунларда рози бўлади, ёки армия Рафаҳга киради”, - дея хулоса қилган манбалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!