Германияда русофобия ҳолатлари барҳам топмоқда- Сергей Нечаев
Германияда русофобия ҳолатлари барҳам топмоқда, деди Россиянинг Берлиндаги элчиси Сергей Нечаев.
"Мен буни нафақат бизнинг саъй-ҳаракатларимиз самарадорлиги, балки немис сиёсатчилари бу ишнинг хавфлилигини тушунишлари билан ҳам боғлайман, чунки миллатга кўра камситиш ҳар хил ёқимсиз тарихий хотираларни уйғотади", деди у "Россия 24" телеканали эфирида.
Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан кейинги дастлабки ҳафталарда ҳуқуқ-тартибот идораларига русофобия билан боғлиқ мурожаатлар сони ҳафтасига 200 тага етди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).